Россия ва Ўзбекистон музокаралари давомида имзоланган ҳужжатлар

© RIA NovostiПодписание документов между Узбекистаном и Россией
Подписание документов между Узбекистаном и Россией - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Кремлда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Россия орасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожланишга қаратилган бешта муҳим ҳужжат имзоланди.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бошчилигидаги расмий делегациялар бугун Москвада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Россия орасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожланишга қаратилган бешта муҳим ҳужжат имзолашди.

Ушбу ҳужжатлар рўйати билан қуйида танишинг:

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукуматлари орасида “Учинчи мамлакатларга қурол-яроғ экспорт қилганда ўзаро ҳамкорлик ҳақида”га шартнома.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси орасида 2016-2018 йилларда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ҳақидаги шартнома.

Ўзбекистон ва Россия Ташқи Ишлар вазирликлари орасидаги 2016-2017 йиллардаги ҳамкорлик дастури ҳақидаги шартнома.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги ва Россия Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари орасида ҳамкорлик ҳақидаги ўзаро тушуниш меморандуми.   

Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат Техник университети ва Тошкент темир йўллари инженерлари институти орасидаги илмий ва академик ҳамкорлик ҳақидаги шартнома. 

Янгиликлар лентаси
0