ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти билан музокаралар мазмунли ўтганини таъкидлади.
"Бугунги музокаралар констурктив, мазмунли руҳда ўтди. Икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилдик, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда истиқболдаги аниқ режаларни белгилаб олдик”, дея баёнот қилди Владимир Путин бўлиб ўтган учрашув якуни бўйича чиқиш қилар экан.