ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Холид бин Аҳмад Ал Халифа агар Эрон араб давлатларининг ички ишларига аралашадиган бўлса, унга қарши жавоб чоралари қўлланилишини айтди, Sputnik Арабистон хабари асосида.
"Эрон қайси шаклда бўлмасин араб давлатларининг ички ишларига аралашишдан ўзини тийиши лозим. У ўзга давлатларни ҳурмат қилган ҳолда сиёсат юритмоғи керак”, — дея баёнот қилди Миср Ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукрий баҳрайнлик ҳамкасби билан ҳамкорликда ўтказган матбуот-анжуманида.
"Агар Эрон олдинга яна бир қадам қўядиган бўлса, биз бунга жавобан чора қўллаймиз”, — деди Ал Халифа.
Баҳрайн жорий йилнинг январ ойида бошқа араб давлатлари қаторида Эрон билан дипломатик алоқаларни батамом узган эди. 2 январ куни Саудия ИИВ 47 киши, шу жумладан, таниқли шия тарғиботчиси Нимр-ан-Нимрнинг қатли ҳақида эълон қилган эди. Шия тарғиботчисининг қатли шия сиёсатчилари ва дин арбоблари норозилигига сабаб бўлиб, оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди. Теҳрон ва Машҳадда жойлашган Саудия Арабистони ваколатхоналарига ҳужумлар уюштирилган эди.