Путин ва Каримов муҳим масалаларни муҳокама қилишди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов учрашуви
Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Москвага расмий сафар уюштирган эди. Ташрифининг биринчи кунида Ислом Каримов Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон президентларининг норасмий учрашуви икки мамлакат ўртасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият туғдирди, деб хабар қилди сешанба куни журналистларга Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, РИА Новости.

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Ислом Каримовни Кремлда кутиб олди

Бундан бир кун олдин Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевия Каримов Москвага расмий ташриф уюштирган эди. Ташрифининг биринчи кунида Ислом Каримов Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказди.
"Хабарингиз бор, улар куни кеча норасмий учрашув ўтказишган эди. Бирга тушлик қилишди ва бу Россия ҳамда Ўзбекистондаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишга қулай имконият туғдирди”, — деди Песков.
"Шундан сўнг, тор доирада, расмий нонушта форматида Россия-Ўзбекистон музокаралари бўлиб ўтади. Бунда икки давлат делегациялари учрашадилар. Сўнгра ҳужжатлар имзоланади ва бўлиб ўтган учрашув якуни бўйича икки президент чиқиш қилиши режалаштирилган”, — қўшимча қилди Песков.

Янгиликлар лентаси
0