ОДКБ Бош котиби: Афғонистондаги жангарилар сони ўн мингга етди

© AP Photo / albaraka_news, File"Ислом давлати" жангарилари
Ислом давлати жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистондаги террорчилар сони бундан бир йил олдин бир неча юз эди, холос.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Афғонистондаги “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси жангарилари сони бир йил ичида 10 мингга етди, дея баёнот қилди сешанба куни журналистларга КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа, РИА Новости хабари асосида.

Афғон жангчилари ва Ислом давлати жангарилари тўқнашуви - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон-2016: “ИД”, "Толибон", Хитой орзулари ва Тожикистон хадиги

"Баъзи бир маълумотларга қараганда, ҳозирда Афғонистондаги жангарилар сони 10 минг нафарга етди, бир йил олдин эса уларнинг сони атиги бир неча юз эди, холос. Уларнинг сон жиҳатдан кўпайиши табиий равишда кечяпти – уларни Сурия ва Ироқдан Афғонистон томон сиқиб чиқаришмоқда. Бу биз учун жиддий хавф туғдиряпти”, — дея баёнот қилди Бордюжа.

Янгиликлар лентаси
0