30 йил олдин Украина ССР ҳудудида жойлашган Чернобыл АЭСининг 4 блокида дунё атом энергетикаси тарихида энг йирик авария содир бўлган эди.
Электр станциясида содир бўлган ёнғинни 10 кундан кейин ўчиришнинг иложи бўлди. Ҳалокатнинг биринчи зарбаси Атом электр станцияси ходимлари ва биринчи етиб келган ўт ўчирувчиларга теккан. Ҳалокатни енгиш учун бутун Совет Иттифоқидан 600 минг қутқарувчилар келишган. Авария содир бўлган вақтда 31 киши қурбон бўлган. Одамларнинг нурланиш касаллиги оқибатида қурбон бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар турли хил бир неча ўн кишидан бир неча ўн минг кишигача. Чернобыл АЭСдан 30 км масофада бўлган барча 188 аҳоли пунктидан 115 минг одам эвакуация қилинган.
Ҳалокатдан олдин Чернобыл АЭСи собиқ Иттифоқда энг йирик АЭС бўлган. 1986 йил охирида АЭСнинг бузилган тўртинчи блоки устида баландлиги 50 метрдан баланд улкан бетон тобут ясалган. Бугунги кунга келиб ушбу блок устида “Янги хавфсиз конфайнмент” номли янгим қурилиш аркаси қурилмоқда. Уни якунлаш 2017 йилга мўлжалланган.
Ушбу ҳалокат нафақат юз минглар кишиларнинг ҳаётини ўзгартириб юборди, балки у ушбу жойни келажак минг йиллар давомида яшаш учун яроқсиз жойга айлантирди.