ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Туркия Сурия билан чегара қисмида қўшимча кучларни жойлаштирмоқда. Жумладан, Килис туманида, саксон сония ичида қирқ маротаба ўқ узадиган ракета қурилмалари ўрнатилди, деб хабар қилади РИА Новости, Anadolu агентлиги асосланган ҳолда.
Агентликка ҳарбий манба берган маълумотларга кўра, Туркиянинг ғарбий ҳудудларидан мамлакатнинг жануби-шарқидаги Ғазонтепа провинциясидаги 5-бронетанк бригадасининг ҳарбий базасига Сурия чегарасидаги қўшин қисмларини кучайтирувчи ҳарбий техника юкланган 13та трейлер йўл олган.
Турк ОАВларига кўра, Килис тумани сўнгги бир неча ҳафта давомида Суриянинг “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси назоратида бўлган ҳудудидан бир неча бор ракета ҳужумига дучор бўлган. Натижада, ўн киши ҳалок бўлган, қирққа яқин инсон жароҳат олган.
Душанба куни турк ОАВлари Килис туманига қўшимча бронетехника олиб кирилгани ҳақида хабар тарқатишди. Туркия ҳудудидан амалга оширилган артиллерия ҳужуми оқибатида, саккиз жангари, шунингдк, террорчиларнинг ракета қурилмаси йўқ қилинди.