Французлар мигрантларни жиноятчилик манбааси деб ҳисоблайди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишПариж, полиция ишламоқда
Париж, полиция ишламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган сўров натижасида, Французларнинг кўпчиллиги Африка ва Яқин шарқдан келган мигрантларни жиноятчилик манбааси деб ҳисоблаши маълум бўлди.

 

ТОШКЕНТ, 26 апреля, Sputnik матбуот хизмати. Sputnik.Мнения сўровига биноан, Французларнинг кўпчиллиги (64%) Африка ва Яқин Шарқдан келган мигрантлар жиноятчилик манбааси деб ҳисоблайди. Ушбу маълумотлар франциянинг Ifop компанияси томонидан Sputnik ахборот агентлиги учун ўтказилган.

Умуман Франция аҳолиси жиноятчилик ҳақида яхши маълумотга эга эканлигини билдирди. Сўралганлардан фақат 8% — билмадим, деб жавоб берди. Мигрантлар жиноятчиликка таъсир кўрсатмайди деб ҳисоблайдиган французларнинг сони  28 %ни ташкил қилди.

Сўров 2016 йилнинг 3-5 феврал куни Францияда IFop компанияси томонидан ўтказилди. Сўралганлар сони 1499 кишини ташкил қилди. Сўралганларнинг жинси, ёши ва турар жойи ҳам аниқланган.

 

 

Sputnik.Мнения лойиҳаси ҳақида

Sputnik.Мнения  - жамоат фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, у ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлаган. Лойиҳа ҳамкорлари таниқли Populus, Ifop ва Forsa ишланишлар компанияларидир. Sputnik.Мнения доимий равишда Европа ва АҚШда энг долзарб ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича жамоат фикрини ўрганиш билан шуғуллананди.

Sputnik (sputniknews.com) – ўнлаб мамлакатларда мултимедиа ахборот хаблари бўлган радио ва ахборот агентлигидир. Sputnik 30дан ортиқ тилларда ахборотлар тарқатади, радио эшиттиришлар олиб боради ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритади. Янгиликлар кеча-кундуз инглис, араб, испан ва хитой тилларида чиқиб туради.

Sputnik.Мнения нинг бошқа изланишлари билан қуйида танишинг.

 

Янгиликлар лентаси
0