ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россиянинг Самара вилоятида М-32 федерал трассасида автобус думалаб кетди, РИА Новости вилоят ФҲ хизмати хабарига асосан. Фалокат натижасида уч Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди.
“Поляков аҳоли пункидан 2 км жанубда, М-32 Федерал автомобил йўлининг 171 километрида Чимкентдан Краснодарга келаётган автобус думалаб кетди. Авария натижасида уч киши жароҳатланди. Уларнинг аҳволи ўртача оғиликда деб баҳоланмоқда”, — деди суҳбатдош.
Гувоҳнинг сўзларига қараганда автобусда 60 киши бўлган, дастлабки хабарларга кўра уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.