Ереванда йўловчи автобус портлади

© Sputnik / David GalstyanЕреванда автобус портлади
Ереванда автобус портлади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фавқулодда вазирлик хабарига кўра, автобус портловчи ускуна ёрдамида портлатилган. Оқибатда 7 киши жароҳатланган.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Арманистон Фавқулодда Ҳолатлар вазирлиги хабарига кўра, кеча тунда содир бўлган портлаш оқибатида 2 йўловчи қурбон бўлган ва 7 киши жароҳатланган, Sputnik Армения хабарига кўра.  

Арманистон Бош прокуратураси хабарига кўра, 25 апрел кечқурун Ереванда содир бўлган портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатди.

“Жиноят кодексининг 279 моддасига биноан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу иш Тергов қўмитасининг ўта муҳим ишлар бўлими назорати остида”, — дейилган хабарда.

Тергов гуруҳи, портлаш техниклари ва бошқа мутахассислар воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришмоқда.

Ушбу воқеа ҳақидаги дастлабки хабар Арманистон ФҲВ телефонига кеча соат 21:51 да етиб келди. 63 рақамли автобус портлаб кетган. Гувоҳлар айтишига қараганда, икки марта портлаш овози эшитилган. Портлаш сабабларини ўрганилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0