ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда 1966 йилги Тошкент зилзиласи қурбонларини хотирлашади. Тошкент марказида “Жасорат” ҳайкалига гуллар қўйиш маросими бўлиб ўтади. Тошкент зилзиласининг 50 йиллиги мунособати билан “Халқлар дўстлиги табиий офатни енгди” халқаро давра суҳбати бўлиб ўтади. Тадбир Россотрудничество томонидан ташкил қилинган.
50 йил олдин, 1966 йилнинг 26 апрелида Тошкент зилзиласи юз берганди. Унинг марказида ер қимирлаши кучи 8 баллни ташкил қилган эди. Кучли ер қимирлаш майдони 10 кв.км ни ташкил қилган эди.
Ушбу табиий офат совет халқининг ҳамдардлик ва дўстлир рамзига айланди. Ер қимирлашидан кейин совет иттифоқининг барча республикаларидан қурилш техникаси, дори-дармон, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган поездлар кела бошлади.
15 минг оила уларнинг розилиги билан Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига кўчирилди, Тошкентлик болалар собиқ СССРнинг 94 вилоятларидаги пионер лагерларига жойлаштирилди.
Уч ярим йил давомида собиқ СССРнинг барча ҳудудларидан келган қурувчилар 1 млн кв. метрдан ортиқ турар жой қуришди. Тошкентда Чилонзор, Қорақамиш, Юнусобод ва Сергели каби янги туманлар пайдо бўлди.
Қизиқарлиси шундаки, ёрдамга келган қурувчиларга шаҳар шу қадар ёқиб қолдики, уларнинг кўпчиллиги, ишлари тугагач, Тошкентда бутунлай қолишни истади.
Тошкент зилзиласидан кейин собиқ СССРда ер қимирлаши сабаларини ва уни олдиндан айтиб бериш имкониятлари жиддий ўрганишга киришилди.