ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг дастлабки норасмий учрашуви душанба куни кечқурун бўлиб ўтади, деди журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ташрифининг норасмий қисми ўтказилади. У Россия Федерациясига бугун етиб келади ва Владимир Путин ва Ислом Каримов биргаликда тушлик қилишади”, — деди Песков.
Россия ппрезидентининг матбуот котиби сўзларига қараганда, сешанба 26 апрел куни ташрифнинг музокаралар ва ҳужжатлар имзолаш каби расмий қисми ўтказилади.
Мамлакатлар раҳбарлари халқаро ва ҳудудий масалалар бўйича фикр алмашадилар, МДҲ, ШҲТ ва БМТ каби кўп аъзоли халқаро ташкилотлар таркибида ўз фаолиятларини муҳокама қилишади.