Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати 15 ёшга тўлди

© Страница "Камолот" в Facebook"Камолот" ёшлар ҳаракати фаоллари
Камолот ёшлар ҳаракати фаоллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзининг 15 ёшини Камолот 5,5 милиондан ортиқ аъзолари билан биргаликда кутиб олмоқда. Ташкилот тарихи ва бугунги куни ҳақида мақоламизда ўқинг.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 25 апрел – Камолот ЁИҲ ташкил қилинган кунидир.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати 2001 йилда бир гуруҳ ташаббускорлар томонидан 1996 йилда президент буёруғи билан ташкил қилинган “Камолот” ёшлар фонди ўрнида ташкил қилинган эди.  Бугунги кунда эса “Камолот” таркибида 5,5 млн ёшларни бирлаштирган Ўзбекистоннинг энг йирик ёшлар ташкилотидир. Улар орасида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аъзолар бор. Ундан ташқари ташкилот таркибига 10-14 ёшли болалардан ташкил топган “Камалак” болалар ташкилоти ҳам киради.

 

Аҳолининг 60% ёшлардан ташкил топган Ўзбекистонда “Камолот”нинг асосий вазифаси бу мамлакат ёшларини бирлаштириш ва уларнинг турли ташаббусларини амалга оширишда ёрдам беришдир. Ушбу ташаббуслар орсида илмий ишлар, тадбиркорлик лойиҳалари, ижодий лойиҳалар ва бошқа турли ташаббуслар ҳам бор. “Камолот” иқтидорли ёшларга стипендиялар ажратиш,  ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, ёшлар ни ишбилан ва улар бошлаган турли ташаббуслар амалга ошиши учун керак бўлган турли ёрдам бериш билан шуғулланади.

“Камолот”нинг асосий тамойили – ёшлар билан суҳбат олиб бориш, лекин ҳеч қачон улар устидан қаттиқ назорат ўрнатиш эмас. Ташкилот худди шу йўл билан ёшлар орасида катта ташвиқотчилик ишлари олиб боради, уларда ватанга муҳаббат туйғуси уйғотади. Ўзбекистоннинг “Камолот” ташкилотини баъзан собиқ Итифоқнинг пионер ва комсомол ташкилотига ўхшатишади, лекин у бундай эмас. “Камолот”нинг асосий фарқ — одамлар бу ерга ўз хохиши билан келишади ва бу ташкилотдан ҳеч ким қувилмайди, аксинча ёшлар бу ерда кўпроқ қолиши учун уларни турли қизиқ ишларга жалб қилишга ҳаракат қилишади. Бу ерда ёшлар ўз имкониятларидан фойдаланишлари мумкин.

“Камолот”нинг Интернетга ўз мунособати бор. Ташкилотнинг асосий вазифаси ёшларни интернетдан тарқалаётган турли хавфлардан авайлаб асраш, асосан диний фанатизмдан эҳтиёт қилиш. Охирги йиллар давомида ташкилот ўтказган барча тадбирлар #Ўзбекистон  хештэги остида ўтказилмоқда.

Ёшлар ҳаракати Интернетда Ўзбекистонда ёшлар учун қизиқ бўлган маълумот манбааларини (контент) яратиш ва маҳаллий ижтимоий тармоқлар яратиш билан шуғулланмоқда. “Камолот” ёшлар Интернетдан ўқиб-ўрганиш, тил ўрганиш мақсадларида фойдаланиш тарафдори.

“Камолот” Марказий Кенгаш, 14 ҳудудий, 193 шаҳар ва туман кенгашларидан ташкил топган. Йирик корхоналардан ташкилотнинг 15 мингдан ортиқ кичик гуруҳлари фаолият юритмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0