Сочида иккинчи Умумжаҳон Ёш ватандошлар ўйинлари бошланди

© Sputnik / СтрингерСочида II Ёш Ватандошлар мусобақалари
Сочида II Ёш Ватандошлар мусобақалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу йил Ёш Ватандошлар ўйинларида 46 мамалкатдан 600 спортчи қатнашмоқда. Мамлакат терма жамоалари стритбол, мини-футбол, волейбол, шахмат, стол тенниси ва сузиш мусобақаларида қатнашмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Ёш Ватандошлар ўйинларида энг кучли жамоалар қаторидан ўрин олишга ҳаракат қилади, деб ёзмоқда Sputnik мухбири Сочидан.

Ўтган йили Ўзбекистон энг кучли жамоалар қаторига қўшилишига бир қадам қолганди. Жамоа бир неча муҳим совринлар олишга муваффақ бўлганди. Республика стрит-бол жамоаси иккинчи ўринни эгаллаганди ва жамоа раҳбари Артем Шульгин турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинганди. Ундан ташқари ўғил болалар орасида шахмат бўйича ўтказилган турнирда САидакбар Саидалив бронза олганди.

“Бу йил мусобақаларга Ўзбекистондан уч жамоа келган — стритбил бўйича аёллар ва эркаклар жамоалари, стол теннисчилари. Умуман 12 нафа ёшлар мусобақага келган. Бизнинг асосий умид – стритбол. Бу ўйинда биринчи ўринни олишга ҳаракат қилиб кўрамиз.  Биз узоқ таёргарлик кўрдик, энг язши ўйнчиларни танлаб олдик. Бу йил жамоалар таёргарлиги анча ошган, ғалаба эришиш учун бор куч билан ҳаракат қилишга тўғри келади”, — деди Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ботир Миродилов.

© Sputnik / СтрингерII Всемирные игры юных соотечественников. Команда Узбекистана
II Всемирные игры юных соотечественников. Команда Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
II Всемирные игры юных соотечественников. Команда Узбекистана

Мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Отари Аршбанинг сўзларига қараганда, ушбу ўйинлар дунёнинг ўнлаб мамалкатларидан спортчилар келган. Уларни бирлаштирувчи восита бу – Рус дунёси ва рус тилидир. Уйларига қайтгач улар ўзларини олдинги авлодлардан қолган ягона тил, маданият ва урф-одатлар  билан бирлаштирилган улкан ҳудуднинг бир қисми деб ҳисоблайдиган бўлишади, — дейди раис.

Бу йил катта эътибор илм-таълим масаласига қаратилади. Рус тили, рус маданияти ва адабиёти билан яқиндан танишиш учун ҳар бир жамоага махсус ўқитувчи бириктирилган бўлади. Улар “Дунёдаги рус тили элчилари” дастурининг вакилларидир.

Ушбу мусобақаларнинг яна бир муҳим моҳияти шундаки, улар бири бири билан сиёсиё мухолифатда бўлган мамалкатлар ёшлари ёнма-ён туриб маданий ва дўстона мунособатлар қуришга ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0