ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия Саноат ва Савдо вазирлиги Владимир Путин топшириғи билан Федерал ва регионал ҳукумат ва улар бошқаруви остидаги ташкилотлар учун ягона алоқа стандарти ишлаб чиқармоқда, деб ёзади РИА Новости "Коммерсант" нашрига асосланиб.
Нашр хабарига кўра, Саноат ва Савдо вазирлиги замонавий LTE, TETRA стандартларида алоқа қилиш ва янги қабул қилинаётган қонунлар асосида алоқа хавфсизлигини таъминлаш имконига эга бўлган алоқа стандарти яратишга киришган. Юқоридаги талабларга энг яқин даражада жавоб бериш имконига эга бўлган технология бу – когнитив радио технологиясидир (Cognitive Radio System, CRS) — деб ҳисоблайди Саноат ва Савдо вазирлиги.
CRS технологияси мавжуд бўлган аппаратлар ва техник ускуналар асосида, фақат дастур ўзгартириш ёрдамида хавфсиз алоқа тизими яратиш имконини беради. Ҳозир ушбу тизим Федерал Хавфсизлик хизмати ва Алоқа вазирлиги тасдиғидан ўтмоқда.
Давлат муассасалари орасида ягона алоқа тизими яратиш хавфсизликни кучайтириш ва давлат ташкилотларининг ўзаро алоқалари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.