ОАВ: Яманда Ал-Қоиданинг 800га яқин жангариси йўқ қилинди

© Youtube / euronewsЯманда портлаш оқибати
Яманда портлаш оқибати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олдин Яман ҳарбий қўшнлари “Ал-Қоида” террорчиларидан мамалкатнинг жанубида жойлашган Эль-Муқалла шаҳрини озод қилишган эди. Жангарилар бир йилдан зиёд вақт давомида мудофаа қилган шаҳарни жангсиз тарк этишган эди.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг ҳужуми натижасида Ал-Қоиданинг 800га яқин жангариси йўқ қилинди, — деб хабар берди РИА Новости Саудия Арабистониннг SPA ахборот агентлиги хабари асосида.

Агентлик хабарига кўра, қурбонлар орасида “Ал-Қоида” раҳбари ҳам бор.

Олдин Яман ҳарбий қўшнлари “Ал-Қоида” террорчиларидан мамалкатнинг жанубида жойлашган Эль-Муқалла шаҳрини озод қилишган эди. Жангарилар бир йилдан зиёд вақт давомида мудофаа қилган шаҳарни жангсиз тарк этишган эди. Террорчилар мамлакатнинг ғарбига Хадрамаут ва Шабва шаҳарлари томон йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, Яманда икки қуролланган гуруҳ орасида зиддият давом этмоқда. Бир тарафдан шия мусулмонларига қарашли хусийларнинг "Ансар Алла"  гуруҳи ва собиқ президент Али Абдулла Солиҳга содиқ армия қисмлари ва иккинчи тарафдан Саудия Арабистони қўллаб қувватлаётган қочқин президент Абд Раббу Мансур Ҳоди тарафдорлари. Собиқ президент Ҳодини қўллаб қувватлаш учун юборилган Араб мамалкатлари коалицияси кучлари сони 10 мингдан кўп кишини ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0