ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Ушбу йилнинг 23 апрелдан бошлаб Эрон, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон орасидаги Халқаро транспорт-транзит коридори ҳақидаги шартнома кучга кирди, ТИВ матбуот хизмати хабари асосида.
Ушбу шартноманинг икинчи нома — Ашхобод битими бўлиб у 2011 йилнинг 25 апрелида имзоланган эди. Ушбу ҳужжатнинг асосий вазифаси — Ўрта Осиё, Форс кўрфази ва Уммон денгизи портлари орасида товарларни тўхтовсиз ўтказш учун транспорт коридори яратишдир.
Шартнома ҳужжатлар расмийлаштиришни ва бошқа расмий жараёнларни осонлаштириш ҳамда ягона стандартга келтириш йўли билан мамалкатлар орасида юк ўтказиш тезлигини оширади ва транспорт харажатларини мақбуллаштиради.
Шартноманинг тўлиқ матни lex.uz сайтида келтирилган.