“Марказий Осиё-Форс кўрфази” коридорини яратиш бўйича битим кучга кирди

© Sputnik / Олег Минеев / Медиабанкка ўтишЧегарада турган фуралар
Чегарада турган фуралар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжат Марказий Осиё мамлакатлари ва Форс кўрфази ҳамда Уммон денгизи портлари ўрасидаги товарларни узлуксиз ташишга ва транзит учун ишончли транспорт йўлагини яратишга йўналтирилган.

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. 2016-йилнинг 23-апрел куни 2011-йил 25-апрелда имзоланган Эрон Ислом Републикаси, Уммон Султонлиги, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Битим (Ашхобод Битими) кучга кирди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ҳужжат Марказий Осиё мамлакатлари ва Форс кўрфази ҳамда Уммон денгизи портлари ўрасидаги товарларни узлуксиз ташишга ва транзит учун ишончли транспорт йўлагини яратишга йўналтирилган. Битим транспорт ҳаражатларини оптималлаштириш мақсадида юкларни ташиш тезлигини оширишга, шунингдек расмий ҳужжатлар ва тартиб қоидаларни осонлаштириш ва уйғунлаштиришга имкон яратади", — дейилади хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0