Японияда гуручзорларда ишлайдиган робот-фермерлар ихтиро қилинди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишАёл фермерлар гуруч майдонларини қайта ишлашмоқда
Аёл фермерлар гуруч майдонларини қайта ишлашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Японияда кекса фермерлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида, Kubota компанияси гуруч майдонларида фойдаланса бўладиган, ўзи бошқариладиган биринчи тракторни ишлаб чиқди.

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Япония ҳукумати фермерлар ишини автоматлаштиришга ёрдам берадиган 20 турдаги роботларни ишлаб чиқишга 37 миллион доллар ажратишга тайёр, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Мамлакат ҳукумати бу ҳақда “Катта еттилик” мамлакатлари Қишлоқ хўжалик вазирлари учрашувида баёнот берди.
Вазирларнинг сўзларига қараганда, далаларда меҳнат қилаётган ёши катта кишиларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда, Японияда фермерларнинг ўртача ёши 67ни ташкил қилади.

"Агар фермерлар, ёши бир жойга борганда, меҳнат унумдорлигини ошириш ниятида бўлсалар, улар компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган технологияларга умид боғлашларидан ўзга чора йўқ”, — деб таъкидлади агентлик эксперти Махико Цугата.

Агентлик берган маълумотга кўра, Япониядаги қишлоқ хўжалигига оид жиҳозларни ишлаб чиқарувчи энг йирик Kubota компанияси ўзи бошқариладиган тракторнинг биринчи прототипини ишлаб чиққан. Ундан гуручзорларда фойдаланиш мумкинлиги таъкидланмоқда. Робот GPS-навигация тизими билан жиҳозланган бўлиб, тупроқ ҳолатини аниқлаб, ерни ҳайдайди ва ўғитлантиради.
Компания, шунингдек, кекса фермерлар ўз елкаларида олиб юра оладиган жиҳозларни яратиш устида ҳам иш олиб бормоқда. Бу мосламалар мева ва сабзавотларни йиғиштиришда фермерларга энг яхши кўмакчи бўлиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0