Ўзбекистонда ҳар бир бино зилзилабардошликка текширилади

© Sputnik / В. Калинин / Медиабанкка ўтишЗилзила натижасида вайрон бўлган бино
Зилзила натижасида вайрон бўлган бино - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан хавфсизлигини таъминловчи кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, "Сейсмикхавфсизлик тўғрисида" янги қонун ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини, шунингдек, саноат-фуқаро иморатларини, турар жой бинолари ҳамда ижтимоий-маиший объектларни зилзилалардан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, деб хабар қилди жума куни Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, полковник Комилжон Орипов.

Аҳолини фавқулодда ҳолатларга таёргарлигини ошириш ҳақида амалий семинар - Sputnik Ўзбекистон
ФҲВ аҳолининг ер қимирлашига таёргарлигини текширди

Ориповнинг сўзларига кўра, Ҳиндиқуши ҳудудида рўй берган бир қатор зилзилалар ва кейинги пайтларда кузатилаётган юқори сейсмик фаоллик туфайли аҳоли ўртасида кучайган ҳавотирдан сўнг, Ўзбекистон ҳукумати аҳоли ва бино-иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор қўшимча чора-тадбирларни ишлаб-чиқиш ҳақида қарор чиқарди.

"Турли вазирлик ва муассасаларнинг 40 нафар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, улар томонидан синчковлик билан олиб борилган ишлардан сўнг, аҳолини зилзила вақтида юзага келган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш комплекс дастури ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатда, шунингдек, “Сейсмик хавфсизлик тўғрисида” янги қонунни ишлаб чиқиш кўзда тутилган”, — деб таъкидлади ФҲВ вакили.

Айни пайтда дастур келишув босқичида, Дастур тадбирларини амалга ошириш учун сарф-харажатлар давлат бюджети маблағи ҳисобидан молиялаштирилади.
Тайёрланаётган ҳужжатнинг энг муҳим жиҳатларидан бири шуки у Ўзбекистондаги барча биноларнинг зилзилабардошликка текширилиши ва паспортлаштирилиши механизмини ишлаб чиқилишини назарда тутади. Натижада, мутахассислар объектларнинг шу кундаги  ҳолати ҳамда уларнинг турли сейсмик фаолликларга бардошлилиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўладилар.
Худди шундай амалиёт Ўзбекистонда умумтаълим мактабларига нисбатан 2010-2015 йилларда амалга оширилган эди. Тадқиқотлар натижасида, ўша вақтда мактабларнинг 4,3% бузиб, бошқатдан қурилишга, 24,2% капитал таъмирга, 29,3% капитал таъмирланишга ва 42,2% шу йилги таъмирга муҳтожлиги аниқланган эди.

Янгиликлар лентаси
0