Россияда мигрантларга ҳайдовчилик қилиш ва кўча супуриш таъқиқланади

© Sputnik / Александр Кожохин / Медиабанкка ўтишКўча супурувчи
Кўча супурувчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Петербург депутатлари 27 апрел куни "Россияда жамоатчилик ва фуқаролар хизмати тўғрисида" қонунчилик лойиҳаси юзасидан муҳокама ўтказадилар. Агар у тасдиқланса, Нева шаҳрида мигрантларга ҳайдовчилик қилиш, энага бўлиб ишлаш ҳамда кўчаларни супуриш таъқиқланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik, Сергей Кузнецов. Петербург Қонунчилик палатаси Кенгаши депутатлари келаётган ҳафтада мигрантлар масаласига ойдинлик киритишга бел боғладилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

ФМС рейди. - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ноқонуний мигрантларга "ов" бошланди

Анохиннинг сўзларига қараганда, иқтисодий инқироз даврида бошқа мамлакатлардан келаётганлар учун эмас, балки, россияликларга иш ўринларини ташкил қилиш лозим.

"Тўғри тушунинг, шу бугун қаёққа қараманг, мигрантларга кўзингиз тушади. Уларни ишга қабул қилишдан наф катта, чунки солиқ тўланмайди. Бу вақтда эса, ўзимизнинг фуқаролар, яъни россияликлар ишсиз қолмоқда, бу ҳолатни ўзгартиришимиз керак”, — дея таъкидлади Sputnik Тожикистонга мазкур қонунчилик лойиҳаси муаллифи Андрей Анохин.

 Анохиннинг таъкидига қараганда, Брюсселдаги воқеалар мигрантларни назорат остида ушлаш мумкин эмаслигини яна бир марта исботлади. “Мигрантлар ўз дунёсида яшайди, улар бир жойга тўпланиб олиб, ўзларига “ёпиқ ҳудуд” яратиб олишган, рус тилини ўрганишни ва маҳаллий маданиятни ўрганишни хоҳламайдилар”, — деб таъкидлади депутат.
Анохиннинг айтишича, айни вақтда Петербургдаги мигрантлар сони 600 мингга яқин. Москвада эса 2 миллионга  яқин мигрант бор.
Агар маҳаллий ҳукумат вакиллари Анохин таклиф қилаётган ташаббусни қўллаб-қувватлайдиган бўлса, қонунчилик лойиҳаси кўриб чиқилиш учун Россия Давлат Думасига тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0