ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистондан Россия олий таълим муассасаларига бу йил тўрт мингдан зиёд талабалар қабул қилинди, деб хабар қилди жума куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.
"Фақат жорий йилда, яъни 2015-2016 ўқув йилида 4 мингдан зиёд ўзбекистонлик абитуриентлар Россиянинг турли олий ўқув даргоҳларига қабул қилинди", — деди Тюрденев.
МДҲ давлатлари орасида Россия олий ўқув юртларида таҳсил оладиган талабалар орасида Ўзбекистон сон жиҳатдан етакчи ўринни эгаллайди, деб таъкидлади Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда таълим соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётганини қўшимча қилди.
Россияда айни вақтда 17 мингдан зиёд Ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Тошкентда эса Россия олий даргоҳлариининг учта филиали фаолият юритмоқда: М.В. Ломоносов номидаги МДУ, Г.В. Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети ҳамда И.М. Губкин номидаги Нефт ва газ Университети.