Самарқандда газ баллонларнинг ягона нархи ўрнатилди

© Sputnik / Яков Глинский / Медиабанкка ўтишГаз баллонлари
Газ баллонлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Самарқандшаҳаргаз" филиалига янги раҳбар тайинланди, деб хабар қилади gazeta.uz. Акбар Баҳриев бундан олдин 11 йил давомида "Сувоқова"ни бошқарган ва у ерни анча тартибга келтирган. Энди эса, Самарқанд шаҳар газ хўжалигида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишга қатъий бел боғлаган.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Газ хўжалиги раҳбарининг алмашгани омма орасида ушбу мавзу яна кенг муҳокама қилинишига сабаб бўлди. Маълумотларга кўра, охирги раҳбар фаолияти тўққиз ой давом этган, ўтган йилда худди шу даврда эса нақ учта бошлиқ алмашган, деб ёзади gazeta.uz.

Қорақумда газ таёрлаш станцияси - Sputnik Ўзбекистон
Газпром 2016 йилда Ўзбекистондан кўпроқ газ сотиб олади

"Самарқандшаҳаргаз" филиалининг янги раҳбари сўнгги йилларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш учун етарли вақт ва имкониятга эга бўладими? Нима бўлган тақдирда ҳам, кишини қувонтирадигани, Акбар Баҳриев бунга қадар “Сувоқова” корхонасига 11 йил давомида раҳбарлик қилиб, у ерда тартиб-интизомни тиклашга муваффақ бўлган.

Акбар Баҳриевнинг сўзларига қараганда, у бу соҳада нималар бўлаётганидан яхши хабардор. "Баллонлар рўйҳатга олинмаган. Пропан тўлдирилган баллонлар ҳар ерда турли нархда сотилган: қаердадир 10 минг сўмдан, яна қаердадир 12 минг сўмдан, яна қаердадир эса, ҳатто, 15 минг сўмдан. Газ баллонларининг ҳақиқий нархи эса 7440 сўм”, — деб таъкидлади у ва "Икки-уч кунда ҳаммаси ўзгаради", — дея ваъда берди.

Бу сешанба куни бўлган гап. Чоршанба куни кечқурун Самарқанд шаҳри Сўзангарон кўчасида яшовчи бир танишим газ балонни ҳар доимгидек 10 минг сўмгамас, балки 7440 сўмга олгани ҳақида тўлқинланиб гапирди. Бундан ташқари, унга тўлов миқдори қайд этилган квитанция беришганини қўшимча қилди.
"Самарқандшаҳаргаз" ишчиларининг ўзлари газ баллонларни тарқатишди. Илгарилари эса улар баллонларни маҳалланинг марказида қолдирар, фуқаролар йиғини раиси ёки унинг ўринбосари келиб, бу баллонларни тарқатар эди”, деди танишим. Энди эса газ баллонларни олаётган фуқаролар махсус дафтарга имзо чекишаётган экан. Демак, рўйҳатга олиш иши йўлга қўйилибди, бу албатта яхши.

Самарқанд аҳли газ соҳасининг бошқа йўналишларида ҳам яхши томонга ўзгаришларни ҳис қилишларини хоҳлар эдик. Тўғри, янги тайинланган раҳбарга ушбу соҳада йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш осон бўлмайди. Бундан ташқари, йиллар давомида бу ҳолатдан фойдаланиб келганлар сингдирилаётган янги қоидаларга қаршилик кўрсатишлари турган гап. Шу боис, “Ўзтрансгаз” раҳбарияти ва шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларида газ хўжалиги соҳасида тартиб ўрнатишга ёрдам беришлари ва Акбар Баҳриевни яхши натижаларга эришишида қўллаб-қувватлашлари керак, деб ёзади мақола муаллифи.

Sputnik мухбири Самарқанд шаҳри Булунғур туманида истиқомат қилувчи фуқароалардан улар бу борада қандай фикрда эканига қизиқиб кўрди:
Гулбаҳор Омонова, уй бекаси: “Газ баллонларини газ қуйиш шаҳобчаларидан тўлдириб келамиз. 7440 сўм деган нархни биринчи марта эшитиб турибман. Эртак эмасми бу? Чунки ҳар сафар бундай баллонларни тўлдириш учун камида 40 минг сўм сарфлаймиз. Янги қоидалар вақтинчалик бўлмасинда, ишқилиб. Янги раҳбарнинг аҳолига ёрдам беришга бел боғлагани эса, қувонарли. Ана шундай раҳбарлар кўпайишини хоҳлаймиз”
Диёрбек Сатторов, тадбиркор: “Ҳа, газ баллонларини қишлоқлар бўйлаб тарқатилиши, уларнинг “газ”чилар томонидан тўлдириб берилиши йўлга қўйиляпти. Ҳар ҳолда бу йил бу тизим ёмон ишлашмади. Келаётган йилда эса янада яхши бўлади, дея ваъда қилишмоқда. Эшитиб, қувондим. Газ тўлдирилган баллонларни эса туман газ таъминоти бўлимидан 15-20 минг сўмдан харид қиламиз".

Янгиликлар лентаси
0