ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг ШҲТ раҳбари вазифасида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди, жумладан ташкилотни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган амалиётлар бўйича ҳам.
“Биз Ўзбекистон билан мунособатларимизни юқори баҳолаймиз, улар ҳақиқий иттифоқчилик руҳида кечмоқда. Ислом Абдуғаниевичнинг апрелда кутилаётган ташрифи мунособатларимизнинг янада чуқурлашиши учун хизмат қилади”, — деди Владимир Путин ишонч ёрлиқлари топшириш маросимидан кейин.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Россияга расмий ташрифи ушбу йилнинг 25-26 апрелида кутилмоқда. Муҳокама қилиниши кутилаётган масалалар орасида Ўзбекистон ҳарбий кучларини замонавий қурол ва ускуналар билан таъминлаш масаласи ҳам бор.