ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россотрудничество чет эллик абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилишни тўхтатди, дейилган ташкилот хабарида.
Ўзбекистонлик абитуриентларнинг ҳужжатлари Россия олий ўқув масканларига юборилди. Олий ўқув юртларига дунёнинг 100дан ортиқ мамлакатларидан абитуриентлар ҳужжат жўнатишди.
Ариза бериш махсус портал орқали икки ой давомида электрон кўринишда ўтказилган. www.russia.study портали орқали мурожаат қилиш ҳужжат топшириш жараёнини анча осонлаштириди.
Россияда ҳар йили 15 минг чет эллик талабалар ўқийди. Чет эллик талабалар орасида энг оммавий йўналишлар бу табиий фанлар, медицина, рус тили ва маданият ва санъат йўналишларидир.