ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россиянинг ёшлардан иборат экспедицияси Артктикага йўл олди — сайёранинг энг шимолий нуқтасига саёҳат айнан ўша ёқдан бошланади, деб хабар қилди сешанба куни Россия Фан ва таълим вазирлиги.
"Ўн тўққизинчи апрел куни Россиянинг “Шимолий қутбга чанғиларда!” IX ёшлар жамоаси Арктикага йўл олди. Ёш қутбчилар тажрибали сайёҳ Матвей Шпаро раҳбарлигида Арктикадаги сузувчи станция – “Барнео”га учиб кетишди. Экспедиция Шимолий Қутбга томон саёҳатни айнан ўша ердан бошлайдилар”, — дейилган хабар матнида.
Ёшлар экспедицияси Россия Фан ва таълим вазирлиги ҳомийлигида ўтказилмоқда. 2015 йилда қутбга саёҳат муассаса раҳбари Дмитрий Ливанов бошчилигида ўтказилган эди.
"Илк маротаба жамоани саралашда номзодларнинг жисмоний тайёргарлиги билан бирга ўқишдаги мваффақиятларига ҳам эътибор қаратилди. 2016 йилда жамоага кадет корпуси тарбияланувчилари кўпроқ қабул қилинди", — деб таъкидлашди вазирликда.
Бу йилги жамоа Москва, Санкт-Петербург, Киров, Кемерово, Вологда, Челябинск ва Хабаровск шаҳарларидан бўлган 16-17 ёшлардаги 7 нафар ёш кадетлардан тузилган. Уч қиз ва тўрт йигит 7 кун ичида кўчиб юрувчи музлар орқали юз километрлик масофани босиб ўтишлари керак бўлади.