ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. "Восточный" космодроми ракеталар учиришга 20 апрелдан бошлаб таёр бўлади, деди Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Рогозин.
“Режа бўйича ракета 27 апрелда Москва вақти билан соат 05:00 да учирилиши керак бўлсада, биз эртадан бошлаб уни учиришга таёр бўламиз”, — деди Рогозин Россия Машинасозлар иттифоқи мажлисида.
"Восточный" космодроми Амурск вилоятининг Циолковский (олдин Углегорск) шаҳри яқинида 2012 йилдан бери қурилмоқда. У биринчи миллий космодром бўлиб, Россиянинг космосга эркин чиқишишга йўл очиб беради.
Келажакда космодромдан йилига саккиз-ўн ракета учирилиши кўзда тутилган. Халқаро космик станцияга биринчи бошқариладиган учиш 2023 йилдан кейин режалаштирилган.