ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Адигея республикаси суди Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган олти нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан депортация қилди, дейилади Адигея республикасининг Суд пристави Федерал хизмати хабарида.
Суд пристави мигрантларни Краснодар аэропортидаги чегара пунктигача кузатиб қўйишгани таъкидланмоқда.
“Адигея Республикаси Майкоп шаҳар суди қарорига мувофиқ, 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ўз ватанига юборилди”, — дейилади муассаса расмий сайти хабарида.
Адигеядан олти нафар ўзбекистонлик депорт қилинди
© Sputnik / Максим Блинов
/ Oбуна бўлиш
Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келган олти нафар ўзбекистонлик депортация қилинди. Мигрантлар суд пристави томонидан Краснодар аэропортига қадар кузатиб қўйилди.