Қобулдаги АҚШ элчихонаси ёнида портлашда бир неча киши қурбон бўлди

© SHAH MARAI / AFPҚобулдаги портлаш оқибати
Қобулдаги портлаш оқибати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурбонлар сони ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ, гувоҳлар айтишича Қобулда отишма этитилмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Афғонстон пойтахти марказида, АҚШ элчихонаси ёнида портлаш содир бўлди ва отишма эшитилмоқда, РИА Новости Рейтер хабарига асосан.

Қобул марказида рўй берган портлашда қурбонлар ва жароҳатланганлар бор, лекин уларнинг сони ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Гувоҳлар айтишига қараганда Қобул осмонида қуюқ тутун кўринмоқда, шаҳарда отишма ва сирена овозлари эшитилмоқда.

АҚШ элчихонаси ёнида НАТО штаб квартираси ҳам жойлашган. Портлаш оқибатида ушбу бинолар зарар кўрмаган.

Афғонистонда баҳорда, тоғларда қорлар эриши ва йўллар очилиши билан, турли қуролланган гуруҳлар фаоллиги сезилади. Асосан “Толибон” таъсири остида бўлган ушбу мамалкатда охирги вақтда“Ислом давлати” таъсири ҳам кучаймоқда. Баъзи хабарларга кўра, Сурияда ўз кучини йўқотган “Ислом давлати”, Афғонистонда ўрнашиб олишга қарор қилган.  

“Толибон” бунга қарши бўлгани сабабли, гуруҳлар орасида баъзан ўзаро тўқнашувлар ҳам бўлиб ўтмоқда. Афғоистон ҳукуматининг тинчлик шартномаси тузишга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳозирча муваффақиятга олиб келмади.

 

Янгиликлар лентаси
0