Ереванда КХШТ мамлакатлари вакиллари учрашуви

© SputnikКХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши
КХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда КХШТ Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари учрашади. Учрашув Арманистон вакиллари раислигида бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ереванда 19 апрел куни бўлиб ўтадиган КХШТ мамалкатлари Ташқи Ишлар вазирлари  ўринбосарлари учрашувида КХШТ мамалкатлари ташқи сиёсатини ўзаро мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилади, дейилган ташкилот матбуот хизмати хабарида.

“Учрашувда КХШТнинг баъзи асосий ҳужжатлари ва аъзо мамлакатлар ташқи сиёсатини ўзаро мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилади”, — дейилган хабарда.  

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти 1992 йилнинг 15 майида ташкил қилинган. Ташкилотнинг асосий тамойили, бу  - аъзо мамалкатларнинг бирига қарши қилинган тажовуз, унинг барча аъзоларига қарши қилинган ҳужум деб қабул қилинади.

Ҳозирги кунда ташкилот аъзолари бу Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон.

Янгиликлар лентаси
0