ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Афғонистон шимолидаги Боғлан, Саманган, Таҳар ва Боғдис вилоятларида, Якшанба куни кечқурун бўлиб ўтган кучли ёмғирдан сўнг — сел келди, РИА Новости Khaama Press ва маҳаллий ҳукумат хабари асосида.
Табиий офат оқибатида 31 киши қурбон бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди. Айни пайтда жабрланганлар сони аниқланмоқда.
Ахборот агентлиги хабарига кўра, кучли ёмғир оқибатида мамлакат марказида жойлашган Дайкунди вилоятидаги йўллар ҳам бузилган.