Ўзбекистон дзюдо жамоаси бирничи олтин медални қўлга киритди

Oбуна бўлиш
Тошкентда бўлиб ўтаётган Дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг охирги учинчи кунида жамолар беллашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган Дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон эркаклар жамоаси олтин медални қўлга киритди, Дзюдо федерацияси хабари асосида.

Мусобақанинг Тошкентда бўлиб ўтаётгани сабабли, Ўзбекистонлик спортчиларнинг ҳар бир чиқиши трибуналарда катта олқишлар билан кутиб  олинарди. Томошабинлар овоз ва қарсакларини аямасдан ЎЗбекистонлик спортчиларни қўллаб қувватлашди.

Ўзбекистон  аёллар жамоаси ярим финалга етиб келишга муваффақ бўлди. Эркаклар жамоаси эса, ушбу мусобақаларда ягона олтин медал совриндори бўлди. Ўз ватианида ўтказилган мусобақаларда ютиб олинган олтин ягона медал қадри албатта бебаҳо.

Ўзбекистонлик дзюдочи аёллар жамоаси ҳал қилувчи беллашувда Қозоғистон жамоаси билан учрашди. Беллашувда Ўзбекистонлик Гулнур Сулаймонова (52кг), Амангул Алланазарова (57кг), Муҳаё Иброҳимова (63кг), Гулноза Матниёзова, Кумуш Йўлдошевалар қатнашди. Беллашувда 2:3 натижа билан Қозоғистон жамоаси ғолиб чиқди. Ўзбекистон аёллар жамоаси эса бешинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон эркаклар жамоасига эса, қитъанинг энг кучли жамоасларидан бири – Монголия жамоаси билан беллашишга тўғри келди. 66 кг вазн тоифасидаги биринчи курашда Шарофиддин Лутфиллаев Тумурхулега Даваадорж устидан иппон усули билан –ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба жамоага куч ва умид бағишлади. Кейин Мирали Шарипов (73кг) Одбаяра Ганбаатар устидан ғалаба қозонди. Учинчи беллашувда (81кг) Яхъё Имомов Дагвасурен Нямсурен устидан ғалаба қозониб, ҳисобни 3:0 қилди. Тўртинчи беллашувда Дилшод Чориев (90кг)  Отгонбаатар Лкхгвасуренга ютқизган бўлсада, бешинчи ҳал қилувчи беллашувда Абдулло Тангриев ғалаба қозониб мусобақага чиройли якун ясади.

Ўзбекистон Дзюдо федерацияси раҳбари Армен Багдасаров тадбир якунида “Мусобақа юқори даражада ўтди. Буни барча меҳмонлар таъкидлашди. Уч кун давомида зал томошабиларга тўла эди. Миллий жамоа спортчилари ыщллаб қувватлагани учун томошабинларга катта раҳмат”, — деди.  

Шундай қилиб, Ўзбекистон дзюдочилари Рио-де-Жанейродаги Олимпиадага яна бир қадам яқинлашишди.

Янгиликлар лентаси
0