Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот 7,5%га ўсди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишМолия бозори ҳолати графиги
Молия бозори ҳолати графиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамаси мажлисида жума куни Ўзбекистонда биринчи кварталда ўсиш натижалари эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизга ўсди, деб хабар қилинди Вазирлар Маҳкамаси мажлисида.
Шунингдек, маълумотларга кўра, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми — 6,7 %га, чакана товар айланмаси ҳажми 12,8 %га кўпайган. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилган.

“Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади”, дейилади хабарда.

Хизматларнинг замонавий турларини, энг аввало, ахборот-коммуникация технологияларига асосланган турларини жадал ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар хизматлар ҳажмларининг 12,1%га ўсишини ва уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2015 йилнинг биринчи чорагидаги 59,3%дан 59,5 %гача кўпайишини таъминлади.
Кичик бизнесни рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш шарт-шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнеснинг 8,4 мингта ёки 2015 йилнинг шу давридагига қараганда 5,5 фоиз кўп янги субъекти ташкил этилишига кўмаклашди. Йил бошидан бошлаб кичик бизнес субъектларига 3,6 триллион сўм банк кредитлари берилди, ўсиш 2015 йилнинг 1-чорагидагига қараганда 1,3 бараварни ташкил этди.
2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастури доирасида 167,4 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди, улардан 57,7 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Янгиликлар лентаси
0