Арманистон ШҲТ ҳамкори мақомига эга бўлди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарларининг биргаликдаги фотосурати
ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарларининг биргаликдаги фотосурати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТнинг мулоқот бўйича шериклари сони жами олтитага етди. Булар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. 2016-йилнинг 16-апрел куни Пекин шаҳрида ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва Арманистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян Арманистон Республикасига Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мулоқот бўйича шериги мақомини тақдим этиш тўғрисидаги Меморандумни имзоладилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

ШҲТ иштирокчи давлатлар байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити МТРКнинг махсус телеканали орқали трансляция қилинади

ШҲТ Котибиятида бўлиб ўтган маросим чоғида ташкилотга аъзо давлатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этганлиги айтилмоқда.

"Арманистон республикасига мулоқотдаги ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши, ташкилот ва Арманистон муносабатларини янги босқичга чиқаришда ҳуқуқий асосни яратиб беради. ШҲТ замонавий талаблар ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш самараларини амалда кўрсатиб бермоқда. Бундан ташқари, иқтисодий, гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораяпти", — деган Налбандян.

"Арманистоннинг ШҲТ ҳамкори мақомини олиши, унга ташкилотнинг кўптармоқли фаолиятига қўшилиш имконини тақдим этади", — деб қайд этган ташкилот Бош котиби.

"Мазкур Меморандум имзоланган санадан эътиборан кучга кирди", дейилади хабар матнида.

Умуман, ШҲТ таркибига кузатувчи давлатлар ва мулоқотдаги ҳамкорлар мақомидаги давлатлар билан бирга 18 давлат киради.

2016 йилда ШҲТ саммити 23-24 июн санасида Тошкентда ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0