Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиё мамалкатлари бўйича эксперт, шарқшунос, Александр Князев Нурсултон Назарбоевнинг Эрон, Туркия ва Ўзбекистонга уюштирган ташрифларига изоҳ берди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Теҳрон
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Эронга бўлган ташрифи мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим асосини намойиш қилади. Қозоғистон сиёсати, алоҳида бир мамлакат билан чуқур мунособатлар ўрнатиб, натижада унга боғланиб қолиш ўрнига, ташқи ҳамкорлар сонини имкон қадар кўпайтиришга қаратилган.
Умуман олганда Астана доимо бунга эришиб ҳам келган. Олдин Астана Теҳрон билан мунособатларида бироз тийиқлик сезиларди. Бундай сиёсатни, Эрон турли санкциялар остида бўлган вақтида, Ғарб мамалкатларининг ғашига тегмаслик учун олиб борилган деса ҳам бўлади. Эронга қаратилган санкциялар олиб ташланганидан кейин эса, икки мамалкат орасидаги мунособатлар жуда тез ривожлана бошлади. Иқтисодиётнинг кўп соҳаларида ўзаро қизиқарли ҳамкорлик ўрнатилмоқда.
Нурсултон Назарбоевнинг Эронга ташрифи олдидан Теҳронда Қоғозистон — Эрон бизнес — форуми бўлиб ўтди. У ерда Қозоғистондан 200га яқин корхона қатнашди. Қозоғистон бизнеси Эрон корхоналари нафақат Қозоғистон билан савдо-сотиқ қилишга, балки ушбу мамалкат иқтисодиётига сармоя киритишга таёр эканлигига амин бўлишди.
Истамбул
Назарбоевнинг Туркияга келишининг асл сабаби, Ислом Ҳамкорлиги ташкилотининг XIII саммитида қатнашиш эди. Саммит давомида Назарбоев бир неча учрашувлар ўтказди. Улар орасида албатта Тоййип Эрдўғон ва Саудия Арабистони қироли Салмон ал-Сауд ҳам билан бўлиб ўтган учрашув ҳам бор. Саммитда Белоруссия президенти Александр Лукашенко ҳам кузатувчи вазифасида қатнашган.
Қозоғистон ва Туркия – узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келишмоқда. Бунга Назарбоевнинг сиёсатни иқтисоддан ажрата билиш маҳорати сабачидир. Туркияга қарши киритилган Россия санкцияларидан кейин Каспий денгизида жойлашган Қозоғистоннинг Актау порти орқали ташилаётган юклар миқдори 8 баравар ошди. Қозоғистон порти орқали юклар Грузия, Арманистонга ўтиш миконига эга.
Ташрифи давомида Назарбоев Туркия бизнеси учун яқин йиллар давомида мумкин қадар “ижобий иқлим” яратишга ваъда берди. Турк бизнеси учун бу ўта муҳим, чунки Қозоғистон орқали Туркия Хитой ва Евроосиё Иттифоқи бозорига чиқишга умидвор.
Ислом Ҳамкорлиги ташкилоти доирасидаги учрашувлар сиёсий жиҳатдан ҳеч қачон муҳим бўлмаган. Бу учрашувлар доим турли мамлакат раҳбарлари ўз мақсадларида бир бири билан учрашиши учун қулай жой бўлган холос.
Назарбоевнинг Туркияга ташрифи ҳудудда ҳеч қандай сиёсий ўзгаришларга олиб келмайди, чунки: Ўзбекистон Туркия байроғи остидаги бирликка қўшилмаслигини аниқ ва равшан қилиб айтган; Қирғизистон ва Туркманистон бўлса шундоқ ҳам Туркиянинг ўта кучли таъсири остида; форсий тилда гаплашувчи Тожикистон эса — ҳозирча алоҳида;
Тошкент
Қозоғистон президенти сафарининг охирги нуқтаси Тошкент бўлди. Бу ташриф Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москвага бўлажак ташрифи олдидан ва МДХ раҳбарлари саммити олдидан бўлиб ўтмоқда.
Яқинда Астана, фақатгина “маданиятлаи ажралиш” учун ташкил қилинган МДҲ ташкилотини бекор қилиш тарафдори эканлигини маълум қилган эди. Кўп тарафлама интеграцион лойиҳалар (ОДКБ, ЕАЭС) ўрнига тўғридан-тўғри, икки тарафлама мунособатларни афзал кўрадиган Ўзбекистон бўлса МДҲ ташкилотини собиқ Иттифоқ ҳудудида пайдо бўладиган муаммоларни ечиш учун қулай майдонча сифатида сақлаб қолиш тарафдори.
Учрашувнинг яна бир мавзуси ёзда Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ кенгаши бўлди. Ҳа, айтганча, Назарбоев Теҳронда Эроннинг ШҲТга аъзолик масаласида ёрдам беришга ваъда берди.
Умумий хулоса қилиб шуни айтиш мумкин-ки, Назарбоевнинг уч мамалкатга бўлган ташрифи, Қозоғистон олиб бораётган кўп қиррали ташқи сиёсатининг самарадорлигини яна бир бор исботлади.
Жуғрофий қулай жойлашувга ҳамда Россия ва Хитой каби қудратли ҳамкорларга эга бўлган Қозоғистон, бошқа мамлакатлар билан алоқаларини ҳисоб-китоб билан, иложи борича, кенгайтириб бормоқда, авваломбор — ўз мақсадлари йўлида.
Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.