МЧС фуқароларга “9 баллик зилзилани ҳис қилишни” таклиф этди

© Motion LoopСейсмограф. Зилзила
Сейсмограф. Зилзила - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зилзила вақтидаги хавфсизлик қоидаларини яхши билган фуқаролар МЧС томонидан ажойиб совға билан тақдирланадилар: ғолибларни сейсмологик марказга саёҳат, 9 баллик зилзила имитацияси ҳамда замонавий смартфон кутмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон МЧС хизмати ва мамлакатдаги БМТ Ривожланиш дастури зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари бўйича танлов эълон қилди, деб хабар берилган муассаса расмий сайтида.
Табиий офат вақтида ўзни тутиш қоидалари билан қуйидаги иловада танишишингиз мумкин.

Японияда ер қимирлаши оқибати - Sputnik Ўзбекистон
Япониядаги ер қимирлашда 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди

Танловда иштирок этишни хоҳлаган барча фуқаролар 20 апрел соат 16:00га қадар,  tanlov@fvv.uz манзили бўйича хат йўллаб, унда зилзила вақтида уйда, ишда, кўчада ва бошқа жойларда қандай чора-тадбирлар кўриши ҳақида батафсил ёзиши керак. Иштирокчи, шунингдек, мактубда ўз исм-шарифи, яшаш манзили, телефон рақами ва электрон манзилини кўрсатиши лозим.
20 нафар ғолиб қуръа ташлаш йўли билан аниқланади. Ғолиблар исм-шарифи 21 апрел куни эълон қилинади.
Ғолиблар МЧС фуқароларни ҳимоя қилиш институтидаги зилзилалар симуляцияси марказига саёҳат қилиб, сейсмология ривожланиши тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлишади.
Бундан ташқари, Тошкентда юз берган 1966 йилдаги зилзила ва сайёрамизнинг турли нуқталарида рўй берган бошқа йирик зизилалар ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишадилар.

Танлов ғолиблари махсус жиҳозланган симуляторда 9 баллик зилзилани ҳис қилиб кўришдек имкониятни қўлга киритадилар. Шунингдек, уларга смартфон совға қилинади.

Совғаларни топшириш маросими ва экскурсия 23-апрел, шанба куни бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0