ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти таклифи билан Тошкентга келди, Қоғоғистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра.
Пайшанба куни кечқурун Тошкент халқаро аэропортида Қозоғистон президентини Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Ўзбекистон президенти билан учрашув жума кунига белгиланган.
“Қозоғистон президенти Тошкентга келди. Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашув режалаштирилган. Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган”, — дейилган матбуот хизмат хабарида.
Қозоғистон президентининг Тошкентга ташрифи ва Ўзбекистон президенти билан учрашуви, унинг Эрон, Туркия ва Ўзбекистонга бўлган беш кунлик узулуксиз сафарининг якуни бўлади дейилган.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, Афғонистонда “Толибон” кучайиши, Тошкентда бўлиб ўтадиган “ШҲТ” давлатлари саммити ва регионлаги иқтисодий вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.