Колумбияда наркотиклар ташиётган сув ости кемаси қўлга олинди

© AP PhotoКолумбияда ясалган наркотиклар ташувчи сув ости кемалари
Колумбияда ясалган наркотиклар ташувчи сув ости кемалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Колумбия ҳудудий сувларида қўлга олинган сувости кемасида салкам 6 тонна кокаин топилган.

ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik.  Terra Colombia нашри хабарига кўра, гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши махсус амалиёт республика ва АҚШ ҳарбий денгиз кучлари томонидан ўтказилган, kun.uz хабарига асосан.

Сувости кемаси Эквадор чегарасидан 500 км узоқликда, Тинч океани ҳудудида тутиб олинган.

«Кемани 4 киши, 3 нафар колумбиялик ва бир мексикалик бошқарган», — деб Колумбия ҳарбий денгиз кучлари маълумотини келтиради INFO7 портали. Уларнинг барчаси ҳибсга олинган.

26 март куни АҚШ божхона назорати ва чегара хизмати ходимлари Тинч океани соҳилларида ҳалокатга учраётган сувости кемасини аниқлашган эди. Кичик сувоси кемаси салкам 200 миллион долларлик 5,5 тонна кокаинни кўтара олмай, сувга ғарқ бўлаётган вақтда қутқарилди. Бортдаги экипаж аъзолари қўлга олинган.

2015 йилнинг июль ойида АҚШ махсус қўшнлари саъй-ҳаракати билан Сальвадор соҳиллари яқинида бортида 7,65 тонна кокаин олиб кетаётган кема қўлга олинган эди. Ноқонуний юк қиймати бир неча юз миллион долларга баҳоланганди. Гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилинган 4 киши қўлга олинган.

The Independent нашрининг ёзишича, 2015 йилда АҚШ денгиз қўриқлаш хизмати ходимлари кокаин контрабандасига қарши 200га яқин операцияда қатнашган ва 96 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0