Путин ҳар куни эрталаб бўтқа билан нонушта қилишини айтди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин “Жонли мулоқот” давомида 9 яшар қизалоқнинг “Сиз бўтқани яхши кўрасизми?”, деган саволига, “Яхши кўраман ва ҳар куни эрталаб суюб истеъмол қиламан”, дея жавоб қайтарди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Бундан ташқари президент уни ҳеч қачон ёмон кўрган ишни қилишга мажбур этишмаганини айтди.

Россия президенти Владимир Путин билан Тўғридан-тўғри мулоқот - Sputnik Ўзбекистон
“Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот”

“Жонли мулоқот” вақтида Владимир Путинга Санкт-Петербурглик Анастасия Зайцева, "Кашаларга қандай муносабатдасиз?", "Болалигингизда ҳамма кашаларни яхши кўрганмисиз?", "Ва сизни суймаган кашангизни ейишга мажбурлашганда, нима қилгансиз?" деган саволларни берди.
"Мени ҳеч қачон мен хоҳламаган ишни қилишга ундашмаган, кашаларга келадиган бўлсак, мен уларни суюб истеъмол қиламан, ҳозирги кунда ҳам”, — деб жавоб қайтарди Путин.
"Кашага нисбатан муносабатингиз ўзгардими?" деган саволга эса, “Ҳа, фақат яхши томонга”, дея жавоб қайтарди ва “Тишларинг қанча кам бўлса, юмшоқ овқатларни шунчалик яхши кўришни бошлайсан”, — дея ҳазил қилди.

Янгиликлар лентаси
0