ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Украина Радаси вазирлар маҳкамаси раҳбари этиб Владимир Гройсманни танлади. Бунга 257 депутат овоз берди.
Украина собиқ бош вазири Арсений Яценюк ўзининг истеъфиси ҳақида якшанба куни хабар берган эди. Бош вазир лавозимидан кетган бўлсада, у бошчилик қилган “Халқ фронти” депутатлар фракцияси ишини давом эттиради. Яценюк ўз фаолиятини муваффақиятли деб атади, лавозимдан бўшатилишини эса мамлакатда сунъий равишда ташкил қилинган инқироз оқибати деди.
Бош вазир истеъфони бутун ҳукумат истеъфосини билдиради. Бош вазир ва вазирлар янги номзодлар тасдиқланмагунча ўз вазифаларини зтишда давом этади.