Қирғизистон ва Ўзбекистон тушунмовчиликларни бартараф этиш чораларини қидирмоқда

Oбуна бўлиш
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо-мамлакатлар хавфсизлик котибларининг ўн биринчи учрашуви олдидан Қирғизистон Мудофаа кенгаши котиби Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Қирғизистон Республикаси Мудофаа кенгаши котиби Темир Жумақодиров чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.

Қирғизистон Мудофаа кенгаши котибияти хабарига кўра, Тошкентдаги учрашув ШҲТга аъзо мамлакатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг ўн биринчи учрашуви доирасида бўлиб ўтган. Учрашувда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Динора Камалова ҳам иштирок этган.

Томонлар регионал хавфсизликка доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, ШҲТ фаолиятига доир ҳамда ўзбек-қирғиз муносабатларига доир масалаларни кўриб чиққанлиги айтилмоқда.
"Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча жабҳада ривожланиши айниқса муҳим. Шунингдек, дўстона қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида келишмовчиликларни маданиятли йўл билан ҳал қилиш механизмларини излаш керак”, — дейилади пресс-релиз матнида.

Шунингдек, мулоқот чоғида томонлар икки томонлама шаклдаги ва ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
ШҲТга аъзо мамлакатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши 2016 йил 14 апрел, пайшанба куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0