ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 14-апрел, пайшанба куни Россия Президенти Владимир Путин Россия аҳолиси билан тўғридан-тўғри алоқага чиқади. Одатда, халқ давлат раҳбарига ижтимоий-иқтисодий масалалардаги саволлар, яъни, комуннал хизматлар соҳасидаги муаммолар, турар жой ва йўллардаги аҳвол масалаларида мурожаат қилади. Президент, ўз навбатида, амалдорларга муайян топшириқлар беради, ёки айрим ҳолатларда фуқаролар муаммоларини шахсан ўзи ҳал қилади, РИА Новости хабари асосида.
"Хотинингга ит совға қил, деб айтинг"
2015-йилда Президент номига ўта нозик илтимос келиб тушди. Эрта-индин 40 ёшни қарши оладиган Елена Фадеева таваллуд кунига ит совға қилишларини жуда-жуда хоҳлар эди. Дугоналари шундай совға беришга тайёрликларини билдиришган бир пайтда, ўртага аёлнинг турмуш ўртоғи – истеъфодаги полковник Борис аралашди. Эркак уйда жонивор пайдо бўлишига тиш-тирноғи билан қарши эди. Бу муаммони ҳал этишга Президент жалб қилинди. Путин Бош қўмондон сифатида аёлнинг эрига таъсир ўтказиши кераклиги сўралган эди.
"Илтимос, унга фақатгина “Борис, сен ноҳақсан. Хотинингга ит олишга рухсат бер, деб айтинг”, — дея ёзма мурожаат йўллади Елена Фадееванинг бир дугонаси.
Оилавий масалалар – нозик ишлигини англаган Президент-бош қўмондон аёлнинг турмуш ўртоғига рафиқасига итнинг боласини совға қилишни маслаҳат бериш билан чекланди. Бу оила мустаҳкамланишига сабаб бўлиши мумкин, деб қўшимча қилди Путин.
Полковник бироз қаршилик қилдию, аммо натижада Фадеевлар хонадонида Гоша лақабли ит боласи пайдо бўлди.
Чўчқавой-мэр
2013-йилда россиялик Алевтина Рапацевич ўзи яшайдиган шаҳар мэри ҳузурига ҳеч қабул қилинмаётгани ҳақида сўзлаган эди. 87 ёшни қарши олган аёл хусусий бошқарув компаниясини ташкил этгани ва ўзидан олдинги бошқарувчилар томонидан қонунбузарликларга йўл қўйилгани ҳақида шикоят қилмоқчи экан.
"Менга: "Сизни мэр қабулига ёзолмаймиз, чунки ўта хавфли одамсиз”, дея жавоб қилишди”, — деб шикоят қилди аёл Путинга.
"Вой чўчқавой-ей", — дея жавоб қайтарган эди ўшанда Россия президенти. Путин ёлга тўғри Бош прокурор Юрий Чайкага шикоят бйўллашни маслаҳат қилди.
Сахий сеҳргар
2008-йилда Бурятиялик тўққиз яшар қизалоқ Даша Варфоломеева Путиндан сахий сеҳргарга айланишни ҳамда опаси иккаласига худди Золушканикидақа кўйлак совға қилишни илтимос қилди.
Бунга жавобан, “сахий сеҳргар” қизалоқни опаси билан бирга Москвага таклиф қилди. Даша, унинг опаси Анна ҳамда онаси Наталья Павловна Кремль раҳбарияти таклифи билан пойтахтга келдилар ва бир неча кун меҳмон бўлдилар.
Бурятиядан ташриф буюрган делегацияни Россия президенти Ново-Огареводаги қароргоҳида кутиб олди ва уларга совғалар тақдим этди. Дашага қаймоқранг, Аннага эса мовийранг, худди Золушканикидақа кўйлак ва қўғирчоқлар инъом қилинди. Шундан сўнг, қизалоқлар Путин билан бир пиёла чой устида суҳбат қурдилар.
Қизалоқлар билан суҳбатдан сўнг, ўша вақтда Бош вазир вазифасини бажарган Путин қизалоқлар ўқийдиган мактабга мактабга замонавий компьютерлар юборишга ваъда берди.
Чўкаётган одамни қутқариш
Россия-АҚШ муносабатларига доир ўта антиқа савол билан 2008-йилда олти яшар Альбина исмли қизалоқ мурожаат қилган.
"Нима деб ўйлайсиз, агар чўкадиган бўлсангиз, Обама сизни қутқарган бўлармиди?" — қизиқиб сўраган эди қизалоқ.
"Мен билан бундай ҳодиса рўй бермаслигини жуда ҳам хоҳлар эдим, — кулиб жавоб қайтарди Путин, — Чунки давлатлараро муносабатлардан ташқари шахсий муносабатлар ҳам бор. АҚШ президенти билан ўта илиқ шахсий муносабатлар ўрнатилган, деб айтолмайман, аммо, фикримча, у виждонли ва жасур инсон, шу боис, албатта, қутқарган бўлар эди".