Москва шаҳрида мигрантларга хизмат кўрсатадиган фоҳишахоналар тармоғи йўқ қилинди

© Sputnik / Олег Ласточкин / Медиабанкка ўтишҚўлга олинган фоҳишалар
Қўлга олинган фоҳишалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фоҳишахона эгаси, администратор ва Ўрта Осиёлик фуқароларга интим-хизмат кўрсатувчи саккиз нафар мигрант аёл ҳибсга олинди. Ташаббускорларни ўн йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Москва шаҳри жиноий қидирув гуруҳи оперлари ўз ватандошлари учун фоҳишахоналар тармоғини ташкил қилган Ўрта Осиёлик 31 яшар аёлни қўлга олди, деб хабар қилмоқда Россия ИИВ.

"Россия ИИВ жиноий қидирув Бош бошқармаси оперлари подмосковьенинг Реут шаҳрида Ўрта Осиёлик 31 яшар аёлни қўлга олдилар. Аёл Москва шаҳри ва Москва вилоятида фоҳишахоналар тармоғини ташкил қилганликда гумон қилинмоқда”, — дейилади хабар матнида.

Бошқармадан олинган маълумотларга кўра, аёл билан биргаликда Ўрта Осиёлик фуқаролар учун интим-хизматлар кўрсатган саккиз нафар мигрант аёллар ҳам қўлга олинган. Фоҳишахоналарни бирининг иш бошқарувчиси ҳам оперлар томонидан қўлга олинган.
Фоҳишахона “бекаси” ва иш бошқарувчи ўн йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0