ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Бугун Тошкентда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Никоай Патрушевнинг ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов билан учрашуви бўлиб ўтди, Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра.
Учрашувнинг асосий мавзулари ёзда Тошкентда ўтказилиши керак бўлган ШҲТ кенгаши ва ҳудуддаги хавфсизлик масалалари бўлди. Ундан ташқари, замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда икки томонлама ва ШҲТ доирасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Учрашувда икки давлатнинг ШҲТ доирасида ўзаро ҳамкорлигига, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммит ва Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга раислиги давридаги бўлажак бошқа тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилган хабарда.
Николай Патрушев Тошкентда 14 апрелда бўлиб ўтадиган ШҲТ мамлакатлари Хавфсизлик Кенгаши котиблари учрашувига қатнашиш учун келди. Учрашув кун тартибига Афғонистондаги вазият ва террорчиликка қарши кураш муаммолари қўйилган.