Россия ФХХ Санкт-Петербургда ИД жангарисини қўлга олди

Oбуна бўлиш
ФХХ ходимлари Санкт-Петербургда “Ислом давлати” билан алоқада бўлган Россия фуқаросини қўлга олди. Дастлабки хабарларга кўра, қўлга олинган киши Суриядаги ИД жанговор лагерида махсус таёргарликдан ўтган.

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Федерал Хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари вилоят хонадонларнинг бирида Суриядаги “Ислом давлати” жангарилар таёрлаш лагерида махсус таёргарликдан ўтган кишини қўлга олди. У 28 ёшли Доғистонлик бўлиб чиқди.

“Қўлга олинган Россия фуқароси олдин Сурия Араб республикасида “Ислом давлатининг” жангарилар таёрлов лагерида террорчилик фаолияти бўйича махсус таёргарликдан ўтган”, — дейилган ФХХ Бошқармаси хабарида.

Қўлга олинган шахсга бир умрлик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

 

Махсус хизмат олдин берган хабарига кўра, Сурия ва Ироқдаги террорчи ташкилотларга алоқадор бўлган 2,9 минг россияликлар аниқланган. Уларадан 198 киши чет элда жанглар давомида йўқ қилинган, 214 киши Россияга қайтиб келган ва ҳозир ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан “қаттиқ назорат остига олинган”.

 

Янгиликлар лентаси
0