Cамарқанд шаҳрида йўлкира ҳақи жетонлар воситасида амалга оширилади

Oбуна бўлиш
Жетонларни сотилишини ташкил этиш учун Самарқанд шаҳар ҳудудида махсус сотув шаҳобчалари ташкил этилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. 2016-йил 1-майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортларида юриш йўлкира ҳақи пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги қарори Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

Жетонларнинг сотилишини ташкил этиш учун шаҳар ҳудудида махсус сотув шахобчалари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа ҳужжатида ушбу қарор аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилаётгани таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0