ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. 1961 йилда “Правда Востока” газетасининг мухбири Димов Геооргий Васильевич Юрий Гагарин билан Тошкент аэропортида бўлган учрашуви ҳақидаги хотиралари асосида.
Тошкентда Гагаринни катта таёргарлик билан кутишарди. Ушбу мақсадда ҳатто кўчалар махсус байрамона чироқлар билан безатилган эди. Лекин, кутилмаганда, “Гагарин Тошкентга келмайди” деган хабар келди. Бунинг сабаби эса, Гагариннинг олдинда турган Ҳиндистон, Цейлон ва Афғонистонга бўлажак сафарига муҳим сиёсий мавқега эга бўлганисабабдан Москвадаги раҳбарият “Тошкент кутиб туради” деб ортга сурган.
1961 йилнинг ноябр ойида Юрий Гагарин Ҳиндистонга йўл олди. Унинг сафари Тошкент орқали ўтадиган бўлди. Умуман, иттифоқ даврида Осиёнинг узоқ мамалкатларига йўл олган барча давлат раҳбарлари Тошкентда тўхтаб ўтарди. Бир томондан бунга техник сабаб бўлса – самолётларга ёнилғи қуйиш ва ҳо казо, иккинчи томондан Тошкентда дам олиб, кутиб олинаётган давлатда айни белгиланган вақтга етиб бориш бўлган. Учинчидан эса, (таҳр.) Тошкентнинг самимий шарқона меҳмондўстлиги барчага хуш келган.
Мен ва “Правда Востока”нинг фото мухбири уни аэропортда кутиб турардик. Ўзим билан қизчам Иринани ҳам бирга олган эдим.
Биз биргаликда қоронғуда турган самолётга яқинлашдик. Самолёт зинапояси устида ҳарбий кийим кийган генерал-лейтенант Н.В. Каманин турарди. У Гагариннинг ташрифлари учун жавобгар эди.
Каманин билан мен олдиндан таниш эдим, чунки у олдин Туркистон Ҳарбий Округи қўмодони эди ва Тошкентда ишларди. Мен ундан дўстона равишда Гагаринни самолётдан тушишини илтимос қилдим.
– Йўқ, йўқ, бу протокол бўйича мумкин эмас, у ухлаяпти, Эрта тогда Делида бўлиш керак, учрашувлар кўп, ўзинг тушунасан, — деди Каманин.
Шу вақт ҳарбий форма ва шинел кийган Гагариннинг ўзи самолёт эшигидан чиқди. У тоза ҳаводан нафас олиб жилмайди.
- Майли, деди Каманин, фақат депутатлар залигача. У ерда катталардан ҳеч ким бўлмайдими? Ҳа, яна бир нарса, — деди генерал бармоғи билан томоғини кўрсатиб, — бу нарса ҳам мумкин эмас. Ҳеч қандай митинг ва мақолалар бўлмаслиги керак, — деди.
Кейин Гагаринга қараб, — Юра, пастга туш, бу ерда кичкина қизча тунда биринчи космонавтни кутиб олгани келибди…– деди.
Кейин биз Тошкент аэропортининг депутатлар залида чой ичдик. Самолётдан бутун делегация тушиб келди. Аэропорт ишчилари, бошқа рейсларда учаётган йўловчилар бир зумда қаҳрамонни ўраб олишди.
- Мени қутқазганинг учун катта раҳмат, деди Гагарин менга қараб, ва кутилмаганда, — Биласанми, Тошкент осмондан Рио-де-Жанейрога жуда ўхшайди, — деди.
Ўша туни Тошкентда тунги байрам чироқлари ёқилган эди, балким шунинг учун у Риога ўхшагандир… Балким, Гагариннинг ўзи Тошкентга келишни жуда истагандир…
Гагарин Ҳиндистон, Цейлон ва Афғонистонга узоқ давом этган сафаридан сўнг, Тошкентда тўхтаб ўтди.
Одамларда тузилган узулуксиз коридор уни аэропортдан шаҳар марказигача олқишлаб кузатиб қўйди. Унинг кортежини йўлагига миллионлаб астра ва хризантема гуллари ташланди. Қуёшда қорайган қўллар Гагариннинг оёғини ерга теккизмасдан Навоий театри олдидаги майдонгача олиб борди.
Мен, кейинчалик, Гагариннинг Тошкентга келишига Шароф Рашидов ўз ҳиссасини қўшганини эшитдим. У Сусловдан Гагарин ортга қайтиш вақтида Тошкенда тўхтаб ўтишини илтимос қилган экан. Гагариннинг ўзи ҳам буни жуда хохлаганнини мен яхши биламан.