Ўзбекистон парламенти текширув ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди

Oбуна бўлиш
Қонунга кўра, парламент қабул қилинган қонунлар ижросини кузатиш ва мамлакат хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солаётган омиллар ва воқеалар устидан текширув ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 апр —Sputnik. Ўзбекистон парламенти янги қабул қилинган “Парламент назорати ҳақида”ги қонунга биноан, текширув ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу қонун матни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланди ва матбуотда сешанба куни эълон қилинди.  

Қонун Олий Мажлиснинг қонунчилик палатаси томонидан 2016 йилнинг 10 март куни қабул қилинди, ва Сенат томонидан 31 март куни тасдиқланаган эди. Ушбу қонун матбуотда эълон қилинганидан кейин ишга тушди.

Янги қонунга кўра, парламент республикада қабул қилинаган қонунлар ижросини назорат қилиш ҳамда республика хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдиди солиши мумкин бўлган омил ва воқеалар устидан тафтиш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

Парламент назорати фаолияти натижасида ҳукумат аъзосини истефога чиқариш ҳақида Ўзбекистон президенти номига юборилган тавсияномалар, давлат ташкилотларига улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳақидаги тавсияномалар, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ёки тортмаслик ҳақидаги тавсияномалар берилиши мумкин.

Қонунга кўра, Олий Мажлис палаталари парламент назорати кенгашлари очиқ-ошкора ўтказилади. Керак бўлган ҳолларда бундай кенгаш ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши ҳам мумкин.

Ўзбекистонда икки палатали парламент ишлайди. Қонунчилик палатаси (қуйи) 150 депутатдан ташкил топган бўлиб улар 5 йилга танланади. Юқори палата (сенат) – 100 кишидан ташкил топган бўлиб, барча вилоят ва Қорақалпоғистон республикасидан 6 кишидан танланади. Сенатнинг 16 аъзоси президент томонидан белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0