Таиландда маст ҳайдовчилар 15 суткага ўликхонага юборилади

© Chandan Khanna / AFPЎликхонада
Ўликхонада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу чора қабул қилиниши сабаби: ўликхонага ишга юборилган ҳайдовчилар мастлик оқибати нимага олиб келишини ўз кўзлари билан кўриши керак.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Таиландда маст ҳолда транспорт воситаси бошқарган ҳайдовичлар 15 суткага ўликхонага ишга юборилади, РИА Новости Таиланднинг Кхао Сот нашри хабарига асосан.

“Сонгкран байрами давомида маст ҳолда қўлга олинган ҳайдовчилар, судда айбдор деб топилганда, 15 суткалик мажбурий меҳнат билан жазоланади. Мастилик оқибати нималарга олиб келишини ўз кўзлари билан кўришлари учун, касалхона ва ўликхоналарга санитар сифатида ишлашга юборилади”, — деди полковник Криангдет Чантхаравонг, Таиланд полцияси Бош бошқармаси режалаштириш бўлими бошлиғи.

Маълум бўлишича, Таиландда апрелда нишонланадиган – Сонгкран байрами вақтида мамлакатда бир неча кун дам олиш эълон қилинади. Миллий анъанага кўра ушбу байрамни барча тирик оила аъзолари билан биргаликда нишонлаш керак. Шу сабабдан катта шаҳарларда яшаётган Таиландликлар ўз қишлоғи ёки бошқа шаҳарларга йўл олади. Иккинчидан, байрам туфайли кўплаб алкогол ичилади.

Оқибатда ушбу байрам давомида Таиладда жуда кўп ЙТҲ лар содир бўлади ва минглаб одамлар қурбон бўлади. Статистикага кўра ушбу байрам кунлари ичида Таиланд йўлларида ҳар соатда 2,3 одам ҳалок бўлади, 160 киши яраланади.  

Полиция таъкидлашича, қоидабузарларни боғга ёки кутубхоналарга ишлашга жўнатиш билан керакли натижага эришиб бўлмайди.

Янгиликлар лентаси
0