Ўзбекистонда “Юлдузча” болалар ижрочилик танлови ташкил қилинди

© Фото со страницы проекта Голос. Дети 2"Голос. Дети" телетанлови ғолиби Сабина Мустаева
Голос. Дети телетанлови ғолиби Сабина Мустаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Конкурс Россиянинг 1 каналида ўтказилаётган “Голос.Дети” конкурсига ўхшаш бўлиб, у 6-14 ёшли болалар орасида ўтказилади. Ёш истеъдод эгаларининг чиқишларини Ўзбекистон эстрада юлдузлари баҳолайди. “Томошабинлар хуш кўрган” қатнашчи номинацияси ғолиби эса - смс орқали овоз бериш билан аниқланади.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда “Юлдузча” номли янги мусиқали телевизион лойҳа ишга туширилиши кутилмоқда, Sputnik конкурси ташкилотчиларининг хабари асосида.   

Янги телелойиҳа бирданига уч миллий телеканалда намойиш қилинади. Телеконкурснинг дастлабки намойиши – премьераси – Ёшлар телеканалида бўлиб ўтади, такрорий намойишлари эса – “Болажон” ва “Наво” телеканалларида кўрсатилади.

“Бизнинг конкурсда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қатнашиши мумкин. Танловда қатнашиш  тартиби жуда оддий: қатнашишни истаган одам лойиҳанинг расмий сайти — ovoz.uz орқали ёки  Ёшлар ташаббуси марказларидан бирида ариза бериши керак. Ариза билан бирга ўзи куйлаган қўшиқларнинг иккитасини тақдим этиш керак. Конкурс уч номинация бўйича ўтказилади: анъанавий, академик ва эстрада қўшиқлари номинацияларида”, — деди Ёшлар ташаббуси маркази вакили.  

Конкурс тўрт босқичдан ташкил тоопган: дастлабки кастинг, асосий танлов босқичи, ярим финал ва финал гала-концерти. Лойиҳа ташкилотчилари айтишига қараганда, улар апрел охирида танлов бошлашга таёр.

Болалар ижро этган қўшиқларга ўзбек эстрадасининг энг ёрқин юлдузлари, мусиқачилар ва маданият ва санъат арбоблари баҳо беришади. Ҳар бир йўналиш учун алоҳида жюри белгиланади.

Лойиҳа нафақат шоу, балким қатнашчилар учун ўз билим ва имкониятларини кенгайтириш майдонига айланади. Республиканинг кўзга кўринган ҳофиз ва санъат арбоблари томонидан саҳна усталиги, вокал, актерлик ва хореографиядан мастер-класслар ўтказиш режалаштирилган. Ундан ташқари ҳар бир қатнашчи ўз устозига эга бўлади. Устозлар ёш танлов қатнашчиларига саҳнада ўзини тутиш, у ёки бу қўшиқни куйлаш учун қайси услубини танлаш каби масалаларда ёрдам беришади.

Қатнашчилар ва таклиф қилинган юлдузлар биргаликда куйлаши ҳам назарда тутилган.

Танлов якунида уч номинация бўйича ғолиблар ва “Томошабинлар хуш кўрган” ижрочининг номи эълон қилинади. “Томошабинлар хуш кўрган” ижрочи смс овоз бериш ёрдамида аниқланади.

Янгиликлар лентаси
0